Kompaniya haqida
Сирдарё – Жиззах эркин иқтисодий зонасида тиббиёт ва озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган шиша идишларини ишлаб чиқаришга асосланган завод, йирик лойихаларнинг биридир.
Ушбу лойиха 2 босқичдан иборат, 1 босқич: “SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” MCHJ бўлиб, у 2018 йилдан тўлиқ қувват билан тиббиёт ва озиқ овқат маҳсулотлари учун шиша қадоқлар ишлаб чиқаришни бошланган. 2 босқичи эса “SIRDARYO GLASS” MCHJ сифатида 2020 йилдан ишлаб чиқаришга старт берилди.
Лойихадан мақсад, четдан валюта хисобига келтириладиган шиша идишларни ўрнини босиш ва Ўзбекистонни бу сохада экспорт салохиятни ошириш ҳамда тиббиет соҳасини сифатли ва арзон қадоқлаш воситалари билан таъминлаш. Бу эса ўз навбатида ички ва ташқи бозорда ўз ўрнига эга фармацевтик, консерва ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар учун арзон шиша идишлари билан таъминлангани ҳисобидан уларнинг махсулотларини тан нархи пасайиши ва уларнинг бозори хам янги босқичга олиб чиқилишига эришилади. Шундай экан бу лойиҳада жиддий эътибор қаратилди ва жахонда етакчи бўлган шиша идишларини ишлаб чиқариш тажрибалари ўрганилди. Ўрганишлар самараси сифатида Европанинг қатор мамлакатлари билан, жумладан Германия, Чехия, Франция, Италия, шунингдек Россия давлатларини дунёнинг машҳур ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу лойиҳа амалга оширилди.
“SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” MCHJда ишлаб чиқариш сиғими 120 тонна бўлган печ ўрнатилган бўлиб бу эса кунига 350 000 дона, “SIRDARYO GLASS” MCHJда ишлаб чиқариш сиғими 160 тонна бўлган печ бўлиб кунига 450 000 дона шиша идишлар ишлаб чиқариш салохиятига эга.
Ҳар қайси бозорга кириш учун сифатли маҳсулотни тақдим эта билиш, бу бозорнинг олтин қоидасидир.
Шундай экан маҳсулот сифатини ошириш учун заводга дунёда саноқли бўлган замонавий ускуналар олиб келинди. Германияда ишлаб чиқарилган ренгено-флюросцент “Spectro Xepos” ускунаси ёрдамида ҳар қандай қуруқ холатдаги намунани экспрес усулида 11 минут ичида таркибидаги 80 дан ортиқ элементлар анализ қилинади.
Бу эса заводнинг ҳам иқтисодий, ҳам сифат бўйича бошқа шу соҳа вакилларидан бир қадам олдинда эканлигидан далолатдир.
UNIVERSAL
OYNA
Сиз нима учун бизнинг махсулотни танлашингиз керак:
А) Стандарт асосидаги ўзгармас таркиб;
Б) Шиша махсулотларининг физик ва кимевий барқарорлиги;
В) Жахон стандартлари асосидаги ишлаб чиқариш технологияси;
Г) Халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги тан олган система (FSSC-22000).
Айни дамда ишлаб чиқариш ва маҳсулот таъминоти бўйича ички бозорни тўлиқ қамраб олиб, ташқи бозорда ҳам ўзига мос ўрин эгаллаган. Ташқи бозорда Россия, Грузия, Тожикистон, Қирғистон, Қозоғистондаги доимий мижозлар билан самарали савдо олиб борилмоқда.
menejmenti